2017 йилнинг 22 март куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида Бандликка рухсат бериш тизимининг корейс тилидан тест синовлари бўйича хабар эълон қилинди. Унга кўра, 27-28 март кунлари рўйхатга олишнинг биринчи босқичи ўтказилиб, унда номзодлар онлайн анкета тўлдириши, 29-30 март кунлари бўладиган иккинчи босқичда эса корейс тилидан онлайн савол-жавобда иштирок этиши белгиланганди.