Ўртача 1.4 кг тош босувчи жигар танада катталиги жиҳатидан 2 ўринда турадиган муҳим аъзо ҳисобланади. Бу жиҳатдан тери биринчи ўринни эгаллайди. Жигар организмнинг «биокимёвий лаборатория»си бўлиб, танада ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви, иммунитетни таъминлаш, танада озиқ моддаларни сақлаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Жигар танадаги тўқималарга қувват ва озуқа моддаси етказиб беради. Акс ҳолда бу тўқималар ҳалок бўлади.