Туз ва сода
1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ йирик туз ва ярим чой қошиқ истеъмол содаси аралаштиринг. Эрталаб уйқудан тургач, ҳеч нима емай-ичмай туриб, томоғингизни шу аралашма билан чайинг.
Сут ва саримсоқ пиёз
Бир неча бўлак саримсоқ пиёзни майдалаб, бир стакан сутга аралаштиринг. Аралашмани қайнатиб, совутинг. Кунига бир неча марта 1 ош қошиқдан қабул қилинади.
Лимон ва асал
Битта лимонни паррак қилиб тўғраб, устидан 1 чой қошиқ асал қуйинг. Кун давомида шу лимонни еб тугатиш керак.
Сут ва пиёз
1 стакан сутни қайнатинг. Ўртача катталикдаги 1 бош пиёзни майда тишли қирғичдан ўтказиб, устидан қайноқ сут қуйинг-да, яхшилаб аралаштиринг. 10 дақиқа тиндириб қўйиб, ярим соат ичида илиқ ҳолдаги аралашмани ичиб тугатиш лозим.
Тоғрайҳон (жамбил)
3-4 томчи жамбил мойини (дорихоналарда сотилади) бир стакан илиқ сув ёки сутга томизинг. Ҳар куни 3 маҳал ичиб турилади.
Тухум
Битта тухумни кўпиртириб, устига 2 стакан илиқ сут, 1 чой қошиқ асал ва яна шунча сариёғ қўшинг.
Ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, тунги уйқудан олдин ичилади.
Eng yangi o'zbek mp3lar, O'zbekcha qo'shiqlar
|