Охунжон Маъдалиевнинг порлок хотирасига.
Булбул бугун хониш қилмас фарғонанинг боғларида,
Йигит-қизлар қушиқ айтмас шоҳимардон тоғларида.
"Паризодлар" нечун келмас боҳор келган чоғларида.
Охунжон-а, энди сендай қўшиқ айтар ҳофиз борми!.
Не кунгиллар интизордир сени ўша хонишингга,
«Йиғладим» деб бирга куйлар сен йиғлаган қўшиғинга,
Миллион қалблар сенга ҳамдард қалбингдаги нолишингга.
Охунжон-а, энди сендай қўшиқ айтар ҳофиз борми!.
Муҳаббатинг рад этган шу гўзал қиздан хафа бўлдик,
Туркман қизга ошиқ бўлсанг сенга бироз гина қилдик,
Қуйнингдаги ёрингни биз журналларда куплаб курдик,
Кўнглингдаги ёрингни биз минг афсуски билолмадик.
Охунжон-а, энди сендай қўшиқ айтар ҳофиз борми!.
Бугун билсанг ҳамма ҳофиз гердайишиб юради,
Ҳатто бозор қилганини боплаб қўшиқ қилади,
Свет ўчиб қолса агар бўйин қисиб қолади,
Охунжон-а, энди сендай қўшиқ айтар ҳофиз борми!.
Қайга борма фонограмма халқ ўрганиб қолибди,
Бозордаги қўтир эшак ведеиоклип олибди,
Овоз борми-йўқми асло «Булбулман» деб юрибди,
Охунжон-а, энди сендай мангу куйлар ҳофиз борми!.
SHERLAR.NET