Қаламингиз менга беринг оғажон,
Сиёҳ бўлсин юрагимдан томган қон.
Вужудимда тўлғонади бир армон,
Мен ҳам сиздай шоир бўлсам қанийди!.
Ҳеч бир шоир менинг кўнглим билганмас.
Ҳеч бир шоир капалакни суйганмас,
Ҳеч бир шоир ялпиз билан ўлганмас,
Мен ҳам сиздай шоир бўлсам қанийди!.
Мен ҳам сиздай халқ дилидан сўзласам,
Оқ тулпорни ёлин ўпиб йиғласам.
Қизғалдоқнинг дардин айтиб куйласам,
Мен ҳам сиздай шоир бўлсам қанийди!.
Қушиқ бўлса ёзганларим элимда,
Оташ бўлган сўзлар ошиқ кўнглимда.
Бахтли яшар севмаганим қуйнимда,
Мен ҳам сиздай шоир бўлсам қанийди!.
*************************************************************
Марҳаматнинг осмонида порлоқ юлдуз бор эди,
Унинг шоир кўнглига бу дунёлар тор эди.
Халқнинг севган шоири унвон нима билганмас,
Қалби қуёш камтарин., ғаним нима кўрганмас.
Бугун ёзган шеърлари қўшиқ бўлиб кетарди,
Нурга тула кўзлари доим кулиб турарди.
Қалам тутган қўлларин фаришталар тебратган,
Унинг ёзган шеълари бағри тошни йиғлатган.
Халқнинг дардини доим жон жойидан ёзарди,
Ёзган ҳар бир ашъори достон булиб кезарди.
Сиёсатдан йирок-у, иззат тилаб юрганмас
Хушомадни билмасди, ғаламислик қилганмас.
SHERLAR.NET